Англия чемпиони бўлолмасанг, жамоадан кетасан!

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида етакчилик қилаётган “Арсенал” ўйинида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Аслида Микель Артета жамоаси охирги йилларда мавсум давомида етакчилик қилиб, ҳал қилувчи паллада “Манчестер Сити” ёки “Ливерпуль”ни олдинга ўтказиб юборгани бир неча бор кузатилди.

Бу йил ҳам шу воқеа такрорланишидан хавотир олаётган клуб раҳбарияти бош мураббий Микель Артета олдига жиддий талаб қўйди.

Унга кўра, агар жамоа жорий мавсумда Премьер-лига чемпиони бўлмаса, Лондон клуби мураббий билан хайрлашади.

Give me Sport маълумотига кўра, клуб бундай ультиматумни асосли, деб ҳисобламоқда. Таркиб, ресурслар ва турнир жадвалидаги ҳолатни ҳисобга олганда, чемпионликдан паст натижани қабул қилиб бўлмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!