Англия футбол ассоциацияси Мудрикни 4 йилга дисквалификация қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия футбол ассоциацияси Англиянинг "Челси" клуби украиналик ярим ҳимоячиси Михаил Мудрикни тўрт йиллик дисквалификация қилди. Ҳозирда қарор устидан Спорт арбитраж судига (CАS) шикоят қилинмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Аввалроқ, Мудрикнинг допинг истеъмол қилганликда гумон қилинган иши CASга топширилгани хабар қилинганди.

2024 йил ноябрь ойида 25 ёшли Михаил Мудрик допинг тестидан ўта олмагани учун Англия футбол ассоциацияси томонидан мусобақалардан четлатилган эди. Мудрик 2023 йилнинг январида Украинанинг "Шахтёр" клубидан ўтиб, "Челси" билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!