Англия грандлари "Барса"да ўйнолмаган футболчини олмоқчи
«Палмейрас» клуби ҳужумчиси Витор Роке Англиянинг икки етакчи жамоаси – «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» диққат марказига тушди.
Премьер-лиганинг ҳар икки гранди бразилиялик ёш форварднинг ўйинини яқиндан кузатиб бормоқда. Экрем Конур маълумотига таяниб ёзган Transfer News Live’га кўра, клублар қишки трансфер ойнасида Рокени қўлга киритиш имкониятини ўрганмоқда. Ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган, жамоалар фақат маълумот тўплаш билан чекланмоқда.
Хабарларга кўра, «Палмейрас» 21 ёшли футболчи учун тахминан 50–60 миллион евро атрофида тўлов, шунингдек, келгусидаги эҳтимолий сотувдан маълум фоиз талаб қилиши мумкин.
Витор Роке «Барселона»дан 25,5 миллион евро эвазига ўтиб, 2025 йил февраль ойида «яшиллар» сафини тўлдирган эди. Transfermarkt баҳосига кўра, ҳужумчининг ҳозирги бозор қиймати 38 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар