Англия клуби “Барса”га бир футболчи учун 80 миллион евро таклиф қилди
Лондоннинг “Челси” клуби таркибини кучайтириш мақсадида Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона”дан марказий ҳимоячи Пау Кубарсини сотиб олиш истагини билдирди.
Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, “аристократлар” 19 ёшли футболчи учун каталонияликларга 80 миллион евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган.
Лондон клубининг бош мураббийи Хаби Алонсо ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган ва Кубарсини ёзги трансфер ойнасидаги асосий нишон сифатида белгилаган. Бироқ каталонияликлар ўз тарбияланувчисини сотиш бўйича музокара олиб бориш ниятида эмас ва уни сотилмайдиган футболчилар қаторида, деб ҳисобламоқда.
Ўтган мавсумда Кубарси барча мусобақаларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Унинг “Барселона” билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Фикрлар