Англия клуби бир кунда янги мураббий топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасида “Борнмут” жамоасини уч мавсум давомида барқарор бошқариб келган Андони Ираола бош мураббийлик лавозимини тарк этишга қарор қилганини ва буни мавсум охирида, унинг шартномаси тугайдиган пайтда амалга оширишини эълон қилган эди.

Орадан бир кун ўтиб, клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийлигига Марко Розени олиб келмоқчи экани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Маълум бўлишича, Ираола кетиш ҳақидаги қарорини “Борнмут” раҳбариятига март ойидаги халқаро танаффус пайтидаёқ билдирган, шунинг учун клубда унга ўринбосар топиш учун маълум вақт бўлган.

The Telegraph нашри маълумотига кўра,  “Борнмут” бош мураббийликка асосий номзод сифатида кўрилаётган 49 ёшли немис мутахассиси билан музокараларда катта илгарилашга эришган ҳамда тайинловни иложи борича тезроқ амалга оширмоқчи.

Розе 2025 йил март ойида “РБ Лейпциг”дан бўшатилганидан бери ишсиз юрибди. Илгари Марко Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини ҳам бошқарган ва бу жамоа билан Европа  Чемпионлар лигасида иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!