Англия клуби машҳур тўпурарни текинга олади
Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мауро Икарди Истанбулнинг «Галатасарой» клуби билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланганидан сўнг, ўзининг кейинги жамоасини изламоқда.
Tyc Sports нашри хабар беришича, тажрибали форвардга Греция чемпионатидан жиддий қизиқиш бор. Хусусан, ПАОК ва «Олимпиакос» клублари Икардини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Бундан ташқари, Икарди учун Италиянинг «Парма» ва «Лацио» жамоалари, шунингдек, Англиянинг «Эвертон» клуби ҳам эҳтимолий манзил сифатида тилга олинмоқда.
Маълумот учун, Мауро Икарди 2022 йилдан буён «Галатасарой» шарафини ҳимоя қилиб келарди. 33 ёшли ҳужумчи турк клуби сафида 134 та ўйинда майдонга тушиб, 77 та гол урди ва 23 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар