Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Англия клуби Рюдигерни нишонга олди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер ёзда эркин агент сифатида асосан Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши кутилмоқда.

«Реал» жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер ёзда Англия премьер-лигасига қайтиши эҳтимоли бор. Унинг мадридликлар билан тузган шартномаси якунланмоқда.

Football Insider нашрининг ёзишича, футболчига жиддий қизиқиш билдирган клублардан бири — «Тоттенхэм». Лондон жамоаси Рюдигерни сотиб олиш имкониятини ҳали ҳам кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, инсайдерлар маълумотига кўра, ҳозирча энг реал вариант сифатида футболчининг Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши кўриляпти.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Рюдигер аввал ҳам АПЛда тўп сурган. Немис ҳимоячиси бир неча мавсум давомида «Челси» шарафини ҳимоя қилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ