Англия клуби юлдузига нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед»  клуби «Эвертон» ҳимоячиси Жаррад Брантуэйтни харид қилиш учун 80 миллион фунт тўлашига тўғри келади.

«Манчестер Юнайтед» Брантуэйтга анчадан бери қизиқиб келади. 2024 йил ёзида ҳам «қизил иблислар» Жаррад учун 50 миллион фунт таклиф қилган, аммо «Эвертон» бу таклифни рад этган.

Ҳарри Магуайр ва Лисандро Мартинеснинг шартномалари мавсум охирида якунланиши, Маттейс де Лигтнинг эса соғлиғи билан боғлиқ муаммолари давом этаётгани «Манчестер Юнайтед»ни келаси ёзда марказий ҳимоячи қидиришга ундамоқда. Шу боис клуб Брантуэйт бўйича яна бир бор мурожаат қилиши кутилмоқда.

Бироқ Брантуэйтнинг «Эвертон» билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. TEAMtalk хабар беришича, фақат 80 миллион фунтлик таклиф «Эвертон»ни 24 ёшли англиялик ҳимоячини сотишга кўндириши мумкин.

Брантуэйт ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборди. Агар Жаррад янги мавсумни бошлаган даражадаги ўйинини давом эттирса, «Манчестер Юнайтед» уни қўлга киритиш учун бошқа клублар билан жиддий рақобатлашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!