
Англия кубоги. 3 та қизил карточка кўрсатилган ўйинда МЮ камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди
Англия кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" тўқнашуви бўлиб ўтди. Ўйин мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
50-дақиқада Митрович де Хеа дарвозасини ишғол қилди. 72-дақиқада Митрович ва Виллиан қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва меҳмонлар 9 киши бўлиб қолди. Бундан ташқари, лондонликларнинг бош мураббийи Марко Силва ҳам четлатилди. Шундан сўнг, МЮ 3 та гол уриб, ғалабани илиб кетди.
Шу тариқа, "қизил иблислар" Англия кубогининг ярим финалига йўл олди.
- Кубок ФА
- round_Quarter Finals
Ман. Юнайтед
- Бруну Фернандеш 75', 90'
- Марсель Забитцер 77'

3
:
1
19.03.2023 20:30
Фулхэм
- Александар Митрович 50'
Фикрлар