Англия кубоги. Ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

Англия кубоги 2025/2026 йилги мавсум ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси расмий сайти хабар берди. Ярим финал жуфтликлари:

"Челси" — "Лидс Юнайтед"
"Манчестер Сити" — "Саутгемптон"

Маълум қилинишича, ушбу босқич ўйинлари 25 ва 26 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Чорак финал босқичида "Манчестер Сити" "Ливерпуль"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Челси" "Порт Вейл"ни 7:0 ҳисобида йирик ҳисобда таслим қилди. "Саутгемптон" "Арсенал"ни 2:1 ҳисобида енгди, "Лидс Юнайтед" эса "Вест Хэм Юнайтед"ни пенальтилар сериясида (2:2, 4:2) мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!