Англия Лига кубоги. "Арсенал" пенальтилар сериясида "Кристал Пэлас"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди
Англия Лига кубогининг 1/4 финал босқичида "Арсенал" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни қабул қилди. Мазкур баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.
Дастлаб, 80-дақиқада меҳмонлар футболчиси Лакруа ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Аммо 90+5-дақиқада Марк Гехи ўз ҳисобига гол ёздириб, жамоасининг пенальтилар сериясига йўл олишини таъминлади.
Серияда Микель Артета шогирдлари 9:8 ҳисобида ғалаба қозонди ва улар ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.
{game}19596788{/game}



Фикрлар