Англия Премьер-лигасига зўр дарвозабон келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган "Ньюкасл" ўз таркибига янги дарвозабон қўшиб олди. Англия клуби Франция чемпионатида иштирок этаётган "Реймс" жамоасидан 20 ёшли Юэн Жауэнни трансфер қилди. 

BBC хабарига кўра, "қарғалар" ёш дарвозабон билан узоқ муддатли келишувга эришган.

Трансфер қиймати 18,5 миллион фунт стерлингни ташкил этди. Бу тахминан 21,5 миллион евро атрофига тўғри келади.

Ўтган мавсумда Жауэн Франция чемпионатининг кучи бўйича иккинчи дивизионида "Реймс" шарафини ҳимоя қилди. У 34 та учрашувда майдонга тушиб, шу ўйинларнинг 15 тасида дарвозасини голдан соқлаб қолишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!