Англия терма жамоасининг умидли ҳимоячиси "Ливерпуль"нинг радарида
"Кристал Пэлас" марказий ҳимоячиси Марк Гехи ёзда "Ливерпуль"га ўтиши мумкин. Мерсисайдликлар жорий мавсум якунланганидан сўнг ҳимоя чизиғини янгилашни режалаштирмоқда ва Гехи эҳтимоли юқори бўлган трансферлардан бири сифатида қаралмоқда, дея хабар беради журналист Девид Андерсон.
23 ёшли футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” каби гранлар ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Марк жорий мавсумда “Кристал Пэлас” сафида 24 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган. 2022 йилдан бери марказий ҳимоячи Англия терма жамоасига таклиф қилинмоқда ва у тўққизта ўйин ўтказишга ҳам улгурди. Трансфермаркт портали 23 ёшли ҳимоячини 38 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар