Англия етакчилари зўр ҳужумчини талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия Бундеслигасида «Байер» таркибида тўп суриб келаётган алжирлик ёш ҳужумчи Ибрагим Маза Европа трансфер бозорида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, 20 ёшли форварднинг ўйинларини «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Мадриднинг «Атлетико» жамоаси синовдан ўтказмоқда. Хабар қилинишича, «Манчестер Сити» ва «Атлетико» аллақачон футболчининг вакиллари билан дастлабки мулоқотни бошлаб юборган.

Ибрагим Маза «Байер» сафига 2025 йил ёзида қўшилган. У клуб билан 2030 йил июни охиригача амал қиладиган шартнома асосида ўйнамоқда. Ёш ҳужумчининг трансфер баҳоси тахминан 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!