Англиялик дарвозабон Угандада подшоҳ бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия футболида куч жиҳатидан тўққизинчи лигада иштирок этадиган «СЕ Донс» жамоаси дарвозабони Жорж Камораси кутилмаганда ўз ватани Угандада подшоҳ мақомига эга бўлди. Кения билан бирга собиқ Британия мустамлакаси ҳисобланган бу мамлакатда унинг «олий нажотли қони» расман тан олингани ҳақида derbyderbyderby.it нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Жорж Угандада расман подшоҳлик сулолалари сифатида эътироф этилган тўрт насабдан бирига мансуб экан. Африканинг ушбу олис мамлакатида монархия тузуми 1993 йилда қайта тикланган.

Шу билан бирга, кейинроқ қабул қилинган конституцияда подшоҳлар ҳеч қандай маъмурий ёки қонун чиқариш ваколатига эга эмаслиги алоҳида белгилаб қўйилган. Улар фақат рамзий, маданий вакиллик вазифаларини бажаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!