Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Анжелик Кербер ярим финалда ўйнайди

Изоҳлар: 0

Австралияда “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open – 2018” мусобақасида чорак финалида Карла Суарес-Наварро (Испания) ва Каролин Возняцки (Дания) ўзаро рақобатлашди.

Уч сет давом этган учрашувда Каролин рақибини 6:0, 6:7, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалда бельгиялик Элизе Мертенсга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Шунингдек, германиялик Анжелик Кербер ва америкалик Мэдисон Киз ўртасидаги ўйин 6:1, 6:2 ҳисобида якунланди.

Энди Анжелик финалга чиқиш учун руминиялик Симона Халеп ва чехиялик Каролина Плишкова баҳсида ғолиб бўлган теннисчини мағлубиятга учратиши керак.

Sports.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ