Анри Мбаппе ҳақида: Жамоадагиларнинг ундан хафсаласи пир бўлган
Тьерри Анри Килиан Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини юқори баҳолади.
Франциялик ҳужумчи Чемпионлар лигаси доирасидаги "Милан"га қарши ўйинда (1:3) ўзини кўрсата олмади.
"Менимча, жамоанинг ундан хафсаласи пир бўлди ва буни тушунаман. Вазият осон эмас. Килиан кўпроқ ишлаши керак. Мбаппе "тўққизлик" ҳужумчи сифатида ўйнашни ўрганиши ва ўзини исботлаш истаги пайдо бўлиши керак.
Мен у "тўққизлик" эмаслигини ва бу унга ёқмаслигини тушунаман. Аммо Беллингемга қаранг. Жуд "ўнлик" чизиқда ҳаракат қилади, орқага қайтади ва ҳимояланади. Сизнингча, Беллингемга ҳимояга қайтиш ёқадими? У буни қилиш кераклиги учун бажаради.
Биз ундан Дрогба каби тўпни ўзида ушлаб туришини ёки тўпни олиб, бутун жамоани алдаб ўтишини ҳам сўрамаймиз. У фақат жамоа ҳужум қилганда ўз ишини қилишини кутамиз", - деди "Арсенал" собиқ ҳужумчиси "CBS Sports" телеканалида.
Фикрлар