Анталияда йиғин ўтказаётган "Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида мағлубиятга учради
"Сўғдиёна" жамоаси бугун Туркияда олиб борилаётган йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Алтай" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда жиззахликлар устози Иван Бошкович асосан ёш футболчиларнинг имкониятлари кўздан кечирди, баҳс натижаси ҳам айнан шу жараён билан боғлиқ бўлди.
Ўйин 0:2 ҳисобида "Алтай" фойдасига ҳал бўлди.
"Сўғдиёна"нинг биринчи бўлимдаги таркиби: Шоҳруҳ Исоқов, Зоир Жўрабоев, Отабек Аҳадов, Дониёр Эркинов, Абдулазиз Абдурашидов, Дилшод Мисралиев, Сардор Эркинов, Сардор Ҳошимов, Абдуазим Ортиқов, Люпчо Дориев, Улуғбек Кенжаев.
Фикрлар