
Антони фаолиятини яна Испанияда давом эттиради
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Антони Испаниянинг "Реал Бетис" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик ҳужумчини испан клуби 2026 йилнинг ёзигача сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олади. Футболчи ўтган мавсумни ҳам "Бетис" таркибида ўтказган ва ўз ҳисобига 26 та ўйинда 9 та гол, 5 та асисистни ёздириб қўйган.
Маълумот учун, "қизил иблислар" вингерни "Аякс"дан 95 миллион еврога сотиб олган эди. Айни пайтда унинг “Transfermarkt” порталидаги нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар