Антонио Конте: "Бу ерда ишлаш анча масъулиятли"
Антонио Конте "Наполи"да ишлаш жараёни ҳақида гапирди.
"Менда ҳозир жуда кўп куч бор ва мен ҳаяжондаман. Умуман олганда футболни соғиндим. "Наполи" менга футбол билан яшайдиган, ухлаб ётган ҳолда ҳам футбол ҳақида ўйлайдиган ажойиб шаҳар билан танишиш имкониятини берди.
Бу, албатта, жуда қийин синов, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин мен ўзимни бу муаммони ҳал қилиш учун етарлича етук эканлигимни ҳис қиляпман. Чунки бу куч, очлик ва иштиёқни талаб қилади. "Наполи" жуда талабчан клуб.
Мен муваффақиятга чин дилдан умид қиламан. Мажозий маънода айтадиган бўлсам, фаолиятим давомида мен одатда тайёр бўлмаган машинага ўтирдим ва уни тўртинчи ёки бешинчи ўринлардан бошлаб юқорига кўтаришга мажбур бўлдим. Асосийси, жамоа бўлиб, "биз" сўзига эътибор қаратишимиз ва "мен" эгоизмидан халос бўлишимиз керак.
Шубҳасиз, иқтидорли ўйинчиларга эга жамоа улардан энг яхшисини танлаб олиши керак. Лекин жамоанинг манфаатлари доимо биринчи ўринда туради. Ўзини устун қўядиган ўйинчиларни йўқ қилишимиз керак. Сабаби мен улар билан тил топиша олмаяпман.
Қаттиқ меҳнат ҳар доим мен билан бирга бўладиган шиордир. "Челси" билан биринчи матбуот анжуманимда инглиз журналистлари неча марта "меҳнат" деганимни санаб ҳайрон бўлишганини ҳам эслайман. Мен ўзгармадим. Биз ишлашимиз керак. Муваффақиятга эришишнинг ягона йўли бу айнан машаққатли меҳнатдир", - деди "Наполи" бош мураббийи.
Фикрлар