Антонио Рюдигер: "Бу ишимни оқлаб бўлмайди"

BEPUL PROPAN

"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Испания кубоги финалида қилган иши учун ҳакамлардан узр сўради. Германиялик футболчи ўйин охирига яқин ҳакамига муз бўлагини отди ва бунинг учун қизил карточка олди.

"Жуда афсусдаман. Бу ишимни оқлаб бўлмайди. Ҳакамдан ва хафа қилган барчадан узр сўрайман", - деб ёзади футболчи ижтимоий тармоқларида.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви Севильядаги "Рамон Санчес Писхуан" стадионда бўлиб ўтди ва унда 3:2 ҳисобида "кўк-анорранглилар" ғалаба қозонди. Ҳимоячи Жюль Кунде ғалаба тўпини киритди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!