Антуан Гризманн: Мен
Ads

Франциялик Антуан Гризманн "Барселона"га ўтиши хақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Сиз "Атлетико"дан кетишингизни май ойининг ўрталарида эълон қилдингиз. "Барса" билан 2 одан кейин шартнома туздингиз. Трансфер бекор қилинишидан қўрқмадингизми?

"Атлетико"дан кетишимни ошкор қилганимда, қайси жамоага ўтишим номаълум эди. Аммо янги таклифлардан бирини қабул қилишимни билардим. Узоқ ўйлаб, Каталония клуби таклифини қабул қилдим. Бошқа таклифлар "Барселона" каби мен учун маъқул келмади."

Жуда узоқ кутмадингизми?

"Барчаси бир ҳафта ичида ҳал бўлди. Ҳа, жуда узоқ кутдим. Жуда кўп қўнғироқлар, чақирувлар бўлди. Каталониядан чақирув бўлганида жуда хурсанд бўлдим."

"Кўк-анорранглилар"га қандай кайфиятда келдингиз?

"Мен чинакамига янада ўсишни, ўйнашни, мураббий учун ва кийим алмаштириш хонасида муҳим футболчи бўлишни, футболдан завқланишни истайман. Мен жамоага ёрдам бериш учун келдим," - деб саволларга жавоб берди Гризманн.

Манба: Mundo Deportivo

Минбар

Барча блоглар