Анвар Туропов тарозидан муваффақиятли ўтди

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз, Анвар Туропов эртага Таиланднинг Паттая шаҳрида WBC Asia камари учун ринга кўтарилади. Унга тажрибали Филлипин вакили Роберто Гонсалес тўқнаш келади. Мазкур жанг 10 раунддан иборат. Юртдошимиз шу кунга қадар профессионал боксда тўрт бора жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган ва бир бора мағлубиятга учраган эди. Унинг рақиби филлипинлик боксчи эса, анчагина тажрибали саналади. У профи рингда 33 бора жанг ўтказиб, уларнинг 28 тасида ғалаба қозона олган ва 5 маротаба рақибларига имкониятни бой берган.

Бугун, ушбу жанг аввалидаги вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди ва унда Анвар 63.5 кг тош босиб, белгиланган вазн меёрини бажара олди.
photo_2019-06-29_19-12-44

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!