АПЛ. "Арсенал" майдонида ғалаба қозонган "Манчестер Сити" энг яқин таъқибчисидан 10 очкога ўтиб кетди

Англия Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган марказий учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда майдонга тушган "Манчестер Сити" "Арсенал" учтидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 2-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг томонидан киритилди. Жарима майдонига етказиб берилган тўпни англиялик футболчи дарвозага тўғирлаб юборди.

Ушбу ғалабадан кейин "шаҳарликлар" ўз ҳисобидаги очколар сонини 59 тага етказиб олган ҳолда, иккинчи ўриндаги "Лестер"дан 10 очкога ўзиб кетди. Ўз майдонида имкониятни бой берган "Арсенал" онлайн жадвалда 10-поғонани эгаллаб турибди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Рубен Диашга тиббий ёрдам керак. Унга нисбатан Луиз қўпол ўйнади.

  • 90+4'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Жезусга нисбатан қоида бузган Бельерин жазоланди.

  • 86'

    Муҳаммад Эл-Нени захирага олинди. Унинг ўрнига Дани Себальос ўйинни давом эттиради.

  • 84'

    Елкама-елка курашда Стоунз Обамеянгга нисбатан бироз қалтис ўйнади. Бироқ ҳакам вазиятни одатий дея баҳолади.

  • 82'

    Жароҳат олган Холдинг ўрнига Давид Луиз майдонга тушди.

  • 80'

    Роб Холдингга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 78'

    Канселу ўйин тақдирини ҳал этиб қўйиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 75'

    Тўп назорати бўйича ҳамон манчестерликлар устунлик кўрсатмоқда.

  • 73'

    Эдегор ва Пепе ўрнига Ляказетт ҳамда Смит-Роу ўйинни давом эттиради.

  • 71'

    Ўйин темпи пасайди. Жамоалар хавфли вазият ярата олмаяпти.

  • 69'

    Стандартдан Эдегор жарима майдонига узатма амалга оширди. Эдерсон тўпни ушлаб олди.

  • 67'

    Фернандиньонинг жамоадошлари томон узатган паси манзилга аниқ бормади.

  • 64'

    Канселу огоҳлантирилди.

  • 62'

    Кевин де Брюйне ўрнига Габриэль Жезус ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    Гвардиола шогирдлари устунликни қайтариб олди.

  • 56'

    Гюндоган бу сафар аниқ зарба йўллади. Лено ўз ўрнида.

  • 55'

    Гюндоган жарима майдони ичида иккиланиб қолди. Вазиятдан фойдаланган Холдинг ортдан етиб келиб, хавфни бартараф этди.

  • 53'

    Бу сафар Стерлингни йиқитган Гранит Жака жазоланди.

  • 52'

    Сакага нисбатан қўполлик ишлатган Бернарду Сильвага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 50'

    Бўлимни ҳар икки жамоа вакиллари ҳам фаол ўтказмоқда. Икки томонга ҳам ҳужумлар кузатяпмиз.

  • 48'

    Де Брюйненинг зарбаси хавфли, бироқ озгина ноаниқ чиқди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    "Канонирлар"нинг барча уринишларини меҳмонлар бартараф этишга муваффақ бўлди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Пепенинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 41'

    Жака жарима майдони ичидаги шерикларига тўпни ташлаб берди. Бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 40'

    Тайм сўнгига келиб лондонликлар ҳам фаоллашиб қолди. Уларга ҳам гол керак.

  • 37'

    Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини йиқитган Диаш огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш етади деб ҳисоблади.

  • 35'

    Манчестерликлар бироз муддат тўпни рақибга топширди.

  • 33'

    Гюндоган жарима майдони ичидан зарба йўллади. Яна ҳимоячилар тўпни дарвозагача ўтказмади.

  • 31'

    Махрез воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 30'

    Тирни узоқ масофадан зарба йўллади. Эдерсон ўз ўрнида.

  • 29'

    "Сити" ҳужумга ўтишда шошилмаяпти, "Арсенал" эса уларга монанд тарзда ўйин боришини жимгина кузатяпти.

  • 27'

    Махрезнинг зарбасини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 26'

    "Арсенал"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси Саканинг ноаниқ ҳаракати натижасида охирига етмай қолди.

  • 23'

    Тўпни олдириб қўйган вазиятда "Сити" эрта прессинг уюштиряпти. Бу рақибни хато қилишга мажбурламоқда.

  • 22'

    "Шаҳарликлар" қанотлар бўйлаб олдинга ўтяпти. "Арсенал" битта хатони ҳисобга олмаганда, яхши ҳимояланмоқда.

  • 20'

    Стерлинг жамоадоши узатган тўпга бормади. Пас бироз ноаниқ эди.

  • 18'

    Шеригининг зарбасидан кейин тўп йўлига тўғаноқ бўлган Обамеянг офсайдда қолгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 14'

    Де Брюйненинг яна бир узатмас манзилга аниқ бормади.

  • 11'

    Гвардиола шогирдлари ўз одатига мувофиқ тарзда қисқа узатмалар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.

  • 9'

    "Сити" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 7'

    Манчестерликлар дастлабки дақиқаларни анча фаол ўтказмоқда.

  • 5'

    Де Брюйненинг уринишини ҳимоячилар бартараф этди.

  • 2'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Махрезнинг уазтмасидан кейин Стерлинг дарвозани ишғол этди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!