АПЛ. “Арсенал” қийинчилик билан “Вест Хэм”ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади
АПЛнинг 36-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
"Арсенал" сафарда "Вест Хэм"ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол 83-дақиқада Леандро Троссард томонидан киритилди. Қолган вақт давомида бошқа дарвозалар ишғол қилинмади.
Шу тариқа, “канонирлар”нинг очколари сони 79 тага етди. Айни пайтда жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва энг яқин таъқибчиси "Манчестер Сити"дан 5 очкога илгарилаб кетди.
- Англия - Премьер-лига
- Обычный сезон
Вест Хэм Юнайтед
Тугаган
0
:
1
10.05.2026 20:30
Арсенал
- Leandro Trossard 83'

Фикрлар