АПЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Ливерпуль" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
АПЛнинг 26-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Лутон" баҳси мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб, Огбене ҳисобни очган бўлса, Ван Дейк имкониятларни тенглаштириб қўйди. Орадан кўп ўтмай Гакпо жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан кейин Диас ва Эллиот ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "қизиллар" 60 очко билан пешқадамликни мустаҳлаб қўйди.
"Ливерпуль" 4:1 "Лутон"
Фикрлар