АПЛ. "Фулхэм" - "Вулверхэмптон": Лондонликлар сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

АПЛнинг 13-туридан ўрин олган "Фулхэм" - "Вулверхэмптон" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 7-дақиқада Ивоби ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Кунья имкониятларни тенглаштириб қўйди. Шундан сўнг Виллиан жамоасини олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада эса Хван ҳисобни тенглаштирди. 90+4 дақиқада ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва 11 метрлик жаримадан Виллиан фойдаланиб, ғалаба голини урди. 

Шу тариқа, лондонликлар 14-ўринга чиқиб олди. "Вулвз" эса 12-поғонага тушиб кетди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!