АПЛ грандлари Рокега қизиқиб қолди

"Барселона" ҳужумчичиси Витор Роке жорий мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин. Бразилиялик футболчи ўзига билдирилган ишончни оқламади ва шунинг учун "кўк гранаталар" раҳбарияти уни сотиш ҳақида ўйлай бошлади.

"Todofichajes" нашри хабарига кўра, 19 ёшли форварднинг хизматларига Англия чемпионатининг бир қанча топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", шунингдек, Лондоннинг "Челси" ва "Тоттенҳэм" Рокени ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Каталония гранди унинг трансферидан тахминан 40 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Ла Лиганинг жорий мавсумида Виктор 11 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси аъзоасининг "Барса"га трансфери 30+31 миллион евро эвазига амалга ошган эди. Ҳужумчи билан 2031 йилгача амал қиладиган шартнома борасида келишиб олинган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!