АПЛ. Ҳусановдан дебют, "Сити"дан ишончли ғалаба
Ҳусанов асосийда бошлади ва 52 дақиқа ҳаракат қилди
АПЛ 23-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Челси" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда "шаҳарликлар" 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Манчестерликлар сафида Гвардиол, Холанд ҳамда Фоден гол урган бўлса, "аристократлар"нинг ягона голи Мадуэке томонидан киритилди.
Қайд этиш лозим, легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов мазкур беллашувда 52 дақиқа ҳаракат қилди.



Изоҳлар (0)