АПЛ клуби "Бавария" трансферини барбод қилмоқчи
"Бавария" "Фейеноорд" ҳимоячиси Живайро Рид билан музокаларни бошлади. Бу ҳақда "Sky Germany" нашри маълум қилди.
Манбада ёзилган маълумотларга кўра, мюнхенликлар футболчининг вакиллари билан илк музокараларда ижобий натижага эришган. Бироқ немис грандининг режаларига АПЛ клублари халақит бериши мумкин. Номи ошкор қилинмаган ингилиз жамоаси ҳимоячини "Бавария"дан тортиб олишга уринмоқда.
Мюнхен клуби 19 ёшли футболчига қанча пул таклиф қилгани ҳали аниқ эмас. Ҳозирда ҳимоячининг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Живайро жорий мавсум роттердамликлар сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.



Фикрлар