АПЛ клуби "Реал" футболчисига таклиф жўнатди
"Брайтон" "Реал" ҳимоячиси Рауль Асенсиони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, инглиз клуби мадридликларга футболчи учун 40 миллион евролик таклиф жўнатган. Аммо мадридликлар бу таклифни рад этган. Чунки "қироллик клуби" Раулни сотиш ниятида эмас.
Асенсионинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 30 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли ҳимоячи "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Испаниялик футболчи жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритишга эришди.



Фикрлар