АПЛ клуби «Реал» ҳужумчиси Эндрикни сотиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоасида тўп суриб келаётган ёш бразилиялик ҳужумчи Эндрик ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Унинг эҳтимолий манзили сифатида Англия чемпионати тилга олинмоқда.

As нашри хабарига кўра, 20 ёшли Эндрик бу ёзда «Реал»ни тарк этиб, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Бразилия терма жамоаси ҳужумчисига «Астон Вилла» жиддий қизиқиш билдирган. Бирмингем клуби футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Мутахассислар ҳозирча Эндрикнинг бозор қийматини тахминан 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Эндрик ижара асосида «Лион» шарафини ҳимоя қилган эди. Франция чемпионати доирасида у 16 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!