АПЛ клуби янги мураббийни таништирди

CHERY AUTO

Роб Эдвардс расман "Вулверхэмптон"нинг янги бош мураббийига айланди. 42 ёшли мутахассиснинг тайинлангани ҳақида "бўрилар" матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Эдвардснинг сўнгги клуби ҳозирча "Мидлсбро" эди. Аввалроқ у уч йил давомида "Лутон Таун"ни бошқарган ва у билан АПЛга йўл олганди. Эдвардс 2016 ва 2018-2019 йилларда "Вулверхэмптон" тизимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, "бўрилар" айни дамда АПЛнинг асосий аутсайдери бўлиб турибди. Клуб жорий мавсумда ҳамон ғалаба қозона олмаяпти, очколар сони бор-йўғи иккита, еттита гол ва 25 та ўтказиб юборилган гол. 17-ўриндан саккиз очко ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!