Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

АПЛ. "Ливерпуль" "Хаддерсфилд"ни тор-мор этди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 36-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ҳамда "Хаддерсфилд" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Энфилд"да кечган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига 5 та жавобсиз тўп киритишди. Голларга Наби Кейта, Садио Мане (2 та) ва Муҳаммад Салоҳлар (2 та) муаллифлик қилишди.

Шу тариқа "қизиллар" ўз очколар сонини 91 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олишди. "Хаддерсфилд" эса 14 очко билан сўнгги, 20-поғонада бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ