АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида аутсайдер билан жанговар дуранг ўйнади. Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди

Англия Премьер-лигасининг 29-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
 
Беллашувнинг 31-дақиқасида Семеньо "шаҳарликлар" сафидаги 7-голини киритишга муваффақ бўлди. "Сити" 56-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Морган Гиббс-Уайт товони билан чиройли гол муаллифи бўлди. 
 
62-дақиқага келиб "Олтин тўп" соҳиби бўлган Родри жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бурчакдан узатилган тўпни испаниялик ярим ҳимоячи боши билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. "Ноттингем Форест" иккинчи марта ҳам ортда қола туриб ҳисобни тенглаштира олди 2:2. 
 
Бу орқали манчестерликлар очколарини 60 тага етказиб олди ва "Арсенал" билан фарқ 7 очкогача ошди. Лондонликлар бу турда "Брайтон"ни минимал ҳисобда енгди.

  • Англия - Премьер-лига
  • Обычный сезон
9.png

Манчестер Сити

  • Antoine Semenyo 31'
  • Rodri 62'
Тугаган
2 : 2

00:30

63.png

Ноттингем Форест

  • Morgan Gibbs-White 56'
  • Elliot Anderson 76'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!