АПЛ. “Манчестер Сити” сафарда “Челси”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадам “Арсенал” билан фарқни қисқартирди
АПЛнинг 32-туридан ўрин олган марказий учрашув ўз ниҳоясига етди.
“Челси” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди ва 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Эътиборлиси, Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқада ҳаракат қилди.
Дастлаб, 51-дақиқада О’Райли ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Марк Геҳи орадаги фарқни иккитага оширди. “Аристократлар” аъзоси Кайседо ўз жарима майдонида тўпни Докуга олдириб қўйди. Белгиялик футболчи эса ушбу хатони кечирмади ва 68-дақиқада ўйинга сўнгги нуқтани қўйди — 0:3.
Шу тариқа, “шаҳарликлар”нинг очколари сони 64 тага етди ва улар пешқадам “Арсенал”дан 6 очкога ортда қолмоқда.
- Англия - Премьер-лига
- Обычный сезон
Челси
Тугаган
0
:
3
12.04.2026 20:30
Манчестер Сити
- Jérémy Doku 68'
- Nico O'Reilly 51'
- Marc Guéhi 57'

Фикрлар