АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити" учрашувида меҳмонлар 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эрлинг Холанд 41-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. 69-дақиқада эса Фил Фоден узоқ масофадан чиройли гол киритди. Беллашувнинг 89 дақиқасида эса Холанд пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда дублни расмийлаштирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов мазкур баҳсда захирада қолдирилди.

Шу тариқа, Хосеп Гвардиола шогирдларининг жамғарган очколари сони 36 тага етди ва "шаҳарликлар" турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

  • Англия - Премьер-лига
  • Обычный сезон
51.png

Кристал Пэлас

Тугаган
0 : 3

14.12.2025 19:00

9.png

Манчестер Сити

  • Erling Haaland 41'
  • Phil Foden 69'
  • Erling Haaland 89'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!