АПЛ қайтмоқда: Харри Кейн мавсумни давом эттиришга тайёрми?

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн Англия чемпионатининг жорий мавсумини давом эттиришга ҳозирлиги ҳақида гапириб ўтди.

Олдинроқ, Британия ҳукумати футбол баҳсларини июнь ойидан давом эттиришга рухсат берганлиги маълум қилинган эди.

"Мавсум тўхтатилиши арафасида якка тартибда машғулотларни бошлаган эдим. Ўтган хафтадан эса мураббийлар штабидан бир киши билан шуғулланишга рухсат беришди. Энди эса жорий мавсум тақдири аниқ бўлгунгача дастлабки турларданоқ майдонга тушишга тайёр бўлишим керак", - дейди Кейн.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)