АПЛ. Салoҳ бу борада етакчига айланди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салoҳ АПЛ 1-тур доирасида "Ипсвич"га қарши учрашувида гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

2017/18 йилги мавсумдан бери Муҳаммад Салoҳ АПЛнинг биринчи даврасидаги ўйинда камида битта самарали ҳаракатни амалга оширди. Футболчи биринчи турларда гол+узатма бўйича ҳам АПЛ тарихидаги энг яхши футболчига айланди.

Мисрлик хавбек дастлабки учрашувларида 14 та самарали ҳаракат қилган (9 гол ва 5 голли узатма). У бу кўрсаткич билан Уэйн Рунидан (13) ўзиб кетди. Салoҳ дастлабки турларда урилган голлар бўйича ҳам пешқадам (9 та гол). У Алан Ширер, Фрэнк Лэмпард ва Рунини ( барчасида 8 тадан гол) ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!