АПЛ. "Тоттенхэм" сўнгги дақиқада гол уриб, "Ливерпуль"ни ғалабадан маҳрум қилди

АПЛнинг 30-туридан ўрин олган баҳсда "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Дастлаб, 18-дақиқада Доминик Собослаи жарима зарбасидан аниқ ўйнаб, ҳисобни очди. Учрашувнинг асосий қисмида мезбонлар устунликни сақлаб турди. Бироқ 90-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Ришарлисон катта саҳнага чиқиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, "мерсисайдликлар"нинг очколари сони 49 тага етди ва улар турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. "Шпорлар" эса 30 очко билан 16-поғонани эгаллаб турибди.

  • Ўзбекистон - Суперкубок
  • Финал
6483.png

Нефтчи

  • Ratinho 17'
Тугаган
1 : 0

15.03.2026 19:30

3970.png

Пахтакор

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!