АПЛ. Турнинг марказий беллашувида "Ливерпуль"нинг қўли баланд келди. "Тоттенхэм" эса ўйин сўнггида 9 киши бўлиб қолди
Англия Премьер-лигасининг 17-турида Арне Слот бошқарувидаги "Ливерпуль" сафарда Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Иккинчи бўлим аввалида майдонга тушган Александер Исак Флориан Вирцнинг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Экитике мерсисайдликлар сафидаги навбатдаги голини киритган ҳолда, фарқни 2 тага ошириб қўйди. Лекин 83-дақиқада Ришарлисон "шпорлар"нинг учрашувдаги биринчи голини уриб, ҳисобни қисқартирди. Ўйиннинг қолган вақтида эса Томас Франк шогирдлари ҳисобни тенглаштира олишмади.
Шунингдек, баҳснинг 33-дақиқасида Хави Симонс Виржил ван Дейкка нисбатан ишлатган қўполлиги сабаб қизил карточка билан жазоланди. 90+3-дақиқада эса Кристиан Ромеро ҳам қизил олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Маълумот ўрнида, мерсисайдликлар ушбу ғалаба орқали очколар сонини 29 тага етказиб олди ва 5-ўринга кўтарилди. "Тоттенхэм" эса 22 очко билан 13-ўринга тушиб кетди.
- Англия - Премьер-лига
- Regular Season
Тоттенхэм Хотспур
- Richarlison 83'
20.12.2025 22:30
Ливерпуль
- Hugo Ekitiké 66'
- Alexander Isak 56'



Фикрлар