АПЛ. Тухель

Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган “Челси” ҳамда “Вест Бромвич” клублари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.

Лондондаги “Стэмфорд Бриж” ўйингоҳида кечган учрашув голлар шоусига айланиб кетди. Аммо якунда 2:5 ҳисобида “аристократлар” мағлуб бўлди. Эътиборлиси, бу Томас Тухель бошқарувидаги “Челси”нинг илк мағлубияти бўлди.

Шу куни “Вест Бромвич” сафида голларни Матей Перейра (45', 45') ,Каллум Робинсон (63', 90') ва Мбайе Диане (68') киритган бўлса, “Челси”нинг икки голига Кристиан Пулишич (27') ва Мэйсон Маунт (71') муаллифлик қилди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Челси” 51 очко билан 4-ўринда қолди, “Вест Бромвич” эса 21 очко билан 19-ўринда қолди.

Челси

  • Кристиан Пулишич 27'
  • Мэйсон Маунт 71'

Премьер-лига 30-тур

03/04/2021, 16:30

2
:
5
Тугади

Вест Бромвич

  • Матей Перейра 45', 45'
  • Каллум Робинсон 63', 90'
  • Мбайе Диане 68'

Стадион: Stamford Bridge 0 томошабин

Бош ҳакам: David Coote

45'
90'

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар