АПЛ видеотакрорлардан фойдаланиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда
Англия премьер-лигаси раҳбарияти ўйин пайтида видеотакрорлардан фойдаланиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича, АПЛ аллақачон норасмий равишда видеотакрорлашларни синовдан ўткизмоқда. Айтилишича, ушбу технология бу йилги премьер-лига ўйинлари пайтида синовдан ўтказилади. Масъуллар ушбу мавсумда АПЛнинг 12та учрашувини кузатиб боришган. Экспертларнинг аниқлашича, ҳар бир учрашувдаги 2та ёки 4та баҳсли вазият видеоассисентлар томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Бу босқичдаги синов пайтида видеоассисентлар учрашув бош ҳаками билан алоқада бўлишмайди. Агарда бу синов омадли кечса ва АПЛ буни эътироф этса, синов келаси мавсумда ҳам давом этади. Кейинги масумда видеоассисент ва бош ҳакам ўртасида ўзаро алоқа тизими ўрнатилади.
Фикрлар