Ана холос! "Рома" — "Милан" баҳсидан олдин жамоа учун муҳим бўлган ҳужумчи жароҳат олди. Римликлар учун жиддий йўқотиш!

CHERY AUTO

Римнинг "Рома" клуби ҳужумчиси ҳисобланган Артём Довбик "Милан"га қарши ўйиндан аввал жароҳат олгани ҳақида маълумот берилмоқда.

"Il Tempo" нашридаги Филиппо Биафоранинг хабарига кўра, жамоа асосий ҳужумчиларидан бири Довбик кечаги машғулот пайтида жароҳат олган.

Украиналик футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва жароҳат даражаси аниқланади. Унинг якшанба куни кечқурун бўлиб ўтадиган "Милан"га қарши ўйинда иштирок этиши ҳозирча номаълум.

Агар Артём тўлиқ тикланмаса, унинг ўрнида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда, - дея журналистнинг сўзлари келтирилди жамоанинг расмий сайтида.

Маълумот ўрнида, 27 ёшли форвард жорий мавсум 45 та учрашувда иштирок этиб, 17 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Миллий терма жамоамиз сардори эса 35 та беллашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, икки клуб ўртасидаги муҳим беллашув эртага соат 23:45 да старт олиши режалаштирилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Адхамжон Низомов
17/05/2025 16:13
Оббо,Хамма иш Элдорга колар эканда,Яхшиликка булсин.Элдордан гол ва ассист.Рома галабаси.Омад Элдорга.