Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

АПЛ. Холанд тўпурар, Бруну энг яхши ассистент бўлди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Жорий мавсумнинг энг яхшилари билан танишинг.

Англия Премьер-лигасининг 2025/26 йилги мавсуми якунланди ва индивидуал соврин соҳиблари маълум бўлди.

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд 35 та учрашувда 27 та гол уриб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди. Иккинчи ўринни эса “Брентфорд” форварди Игор Тиаго 22 та гол билан эгаллади.

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш 21 та голли узатма амалга ошириб, мавсумнинг энг яхши ассистенти бўлди ва янги АПЛ рекордини ўрнатди.

“Арсенал” дарвозабони Давид Райя эса 19 та “қуруқ” ўйин қайд этиб, ушбу кўрсаткич бўйича лигада пешқадамлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ