АПЛда чемпонлик кураши тугадими?

“Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалабадан сўнг “Ливерпул” очколар сонини 34 тага етказиб олди ва энг яқин рақобатчисидан 9 очкога олдинлаб кетди.

Энди “Қизиллар”нинг чампион бўлиши аниқми? Бу борада 2 хил муносабат билдириш мумкин, бири Клопп томонидан айтилди:

“Сити”дан 9 очко олдинда бўлиш – бу шунчаки фантастика! Чемпионат бошида бунга ишониш жуда қийин эди. Лекин бу ҳали ҳеч нима дегани эмас, ноябр ойида биринчи ўринда туришинг ҳеч нимани англатмайди. Май ойида биринчи бўлиш бу бошқа гап. Ҳақиқий босимни ҳали ҳис қилмадик. Бизда ҳозир шунчаки имконият бор ва биз бу имкониятдан максимал фойдаланишимиз керак.

Иккинчи муносабатни эса Моуриньо билдирди:

Мен деярли аминманки, АПЛда чемпионлик кураши ниҳоясига етди. Агарда “Ливерпул” жароҳатлар эпидемиясидан омон чиқа олса, чемпионлик уларники.

Хўш, “Ливерпул” ноябр ойидаёқ 9 очко олдинда. Сиз нима деб ўйлайсиз, улар чампион бўла олишадими?

“Ҳа” – “Ливерпул” чемпионликни қўлдан бой бермайди. “Йўқ”АПЛда чемпионлик пойгаси давом этади.

“Ҳа”. Мавсумнинг қойилмақом бошланиши.

Рақобатчиларининг натижаларига қарамасдан, “Ливерпул” мавсум стартини ажойиб бошади. 12 турда 11 та ғалаба ва 34 та жамғарилган очко “Ливерпул”ни мусобақанинг энг кучли куби дея эътироф этилишини таъминлайди. Мавсум бошида жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони жароҳат олди. Алиссонсиз “Қизиллар” қатор ғалабаларга эришди. 2 йил олдинги мавсумда “Ман Сити” худди шундай 34 очко жамғарган эди ва мавсум сўнггида тарихий 100 очко билан чампион бўлган эди. Ўтган мавсумда 12 турдан сўнг “Ливерпул”да 30 очко ва “Манчестер Сити”да 32 очко бор эди. Клопп жамоаси бу мавсумда ажойиб натижа кўрсатмоқда.

“Йўқ”. Мавсумнинг энг кескин қисмлари ҳали олдинда.

АПЛ тақвими қандай тузилганлиги ҳақида биламиз, куз улар учун шунчаки тайёргарлик даври, ҳақиқий кураш декабрда бошланади. Ҳафтада 3 марта ўйин ўтказишга ҳам мажбур бўлишади. Айнан мана шу ҳафтасига 3 та тур ўтказилиши, “Ливерпул”нинг нозик томонларидан бири ҳисобланади. Шундай экан, Моуриньонинг фикрларига қўшилиш тўғримикан? Ҳаммаси олдинда, ҳамма нарса ўзгариб кетиши мумкин. Ҳали шунчаки ноябр.

“Ҳа”. “Манчестер Сити”дан 9 очко олдинда

Ҳамма ҳам Пепнинг “Сити”сидан 9 очко олинлаб кета олмайди. Уни устига Гвардиола ҳам декабрдаги дахшатли турлар тўсиғидан ўтади. Ўтган мавсумда Пеп жамоаси декабрдаги 7 та ўйиннинг 3 тасида мағлубиятга учраган эди. Демак, чемпионлик кураши деярли якунига етган деб ҳисобласак бўлади.

“Йўқ”. “Манчестер Сити” чекинмайди

Бернардо Силва айтиб ўтганидек, “Шаҳарликлар” охиригача курашади. Пепнинг салоҳиятини ва жамоанинг нималарга қодирлигини унутмаслигимиз керак. Улар исталган пайт “Ливерпул”га босим уюштириб чемпионлик курашида лидерга айланиши мумкин.

“Ҳа”. Рақобатчилар энди йўқ

“Енфилд”даги мағлубиятдан сўнг “Сити” ҳатто иккинчи ўринда ҳам эмас. “Лестер” ва “Челси” муносиб тарзда чемпионлик пойгасида қатнашмоқда. Аммо Рожерс ва Лемпард жамоаларини чемпионлик учун потенсиали кам эканлигини ҳисобга олсак, “Ливерпул” бемалол рақобатчиларсиз қолганини нишонласа ҳам бўлади.

“Йўқ”. Жамоанинг қониқарсиз заҳираси

Жозе Моуриньо жароҳатлар борасида тўғри айтди. Ҳақиқатдан ҳам “Ливерпул”да таркиб мақтанадиган даражада эмас. 17-18 киши асосий таркиб талабларига жавоб беради. Аммо бу кам. Бунда бутун масъулият жамоа лидерларига тушади ва улар чарчаб қолишлари мумкин.

“Ҳа”. “Ливерпул” эътиборли жамоа

Клопп бошчилигидаги жамоа мағубиятларни ҳам кўрди, босим остида қолди, мухлислар ҳафсаласини пир қилишди. Аммо ҳаммаси уларнинг фойдасига ишлади. Ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. Бу билан жамоа характер кўрсата олди. Демак энди чемпионарга хос тарзда ҳаракат қилади.

“Йўқ”. АПЛнинг бошқа жамоалари йўл қўйишмайди

АПЛ шундай чемпионатки, унда 20-ўриндаги жамоа бемалол 1-ўриндаги жамоани мағлубиятга учратади. Шундай экан, “Ливерпул”нинг чампион бўлишига қолган 19 та жамоа қаршилик қилади.

Ҳа”. Аниқ мақсад

Ўтган мавсумда “Қизиллар” нафақат АПЛда, балки, Чемпионлар Лигасида ҳам кураш олиб боришганди. Иккала фронтда кураш олиб бориш қийин ва натижада фақатгина Чемпионлар Лигаси билан чегараланиб қолди. Нуфузли турнирдаги ғалаба Клопп жамоасининг иштаҳасини очиб юборди ва бор эътибор Англия Премьер Лигасига қаратилди. Мақсад эса чемпионлик.

Резюме. Қайсидир маънода Моуриньо тўғри гапирган

Ҳақиқатдан ҳам “Ливерпул” бор эътиборини АПЛга қаратган. Клопп ҳам жамоани эркин бўлишига йўл қўймайди. Агарда жароҳатлар панд бермаса, бошқа тўсиқлардан бемалол ўта олишига тўлақонли ишоняпти, жамоа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!