АПЛда навбатдаги истеъфо юз берди
Расман "Ноттингем Форест" Стив Куперни ўз лавозимидан озод қилганини маълум қилди.
"Ўрмончилр" АПЛ турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Клуб уэльслик мутахассис қўл остида мазкур мавсум 17 та ўйинда майдонга тушиб, 9 марта мағлубиятга учради.
Купердан кейин "Ноттингем Форест"ни собиқ "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи Нуну Санту эгаллаши кутилмоқда. Тез орада томонлар ўртасида якуний музокаралар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Стив ноттингемликларни қабул қилиб олган. Ҳозирча мураббийнинг кейинги манзили аниқ эмас.
Фикрлар