АПЛда

"Бёрнли" голкипери Ник Поуп Англия чемпионати жорий мавсумида қуруқ ўйин ўтказиш бўйича етакчиликни қўлга олди, дея хабар бермоқда турнир ташкилотчилари расмий сайти.

28 ёшли англиялик дарвозабон ўтказилган 34 тур ичида 14 маротаба дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Иккинчи ўринда 13 та қуруқ ўйин билан "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон ва "Манчестер Сити" голкипери Эдерсон бормоқда.

Кейинги ўринларни Дин Хендерсон (12), Каспер Шмейхель (12), Давид Де Хеа (11) ва Руи Патрисио (11) эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)