АПЛда янги Фергюсон пайдо бўлди, у Оуэннинг натижасини такрорлади
"Брайтон"нинг 18 ёшли ҳужумчиси Эван Фергюсон кеча Премьер-лига доирасида "Эвертон"га қарши ўйинда гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
Бу орқали Эван 26 йиллик энг яхши натижани қайд этди. Аввалроқ ушбу ёшда бундай самарали ҳаракатлари Премьер-лига тарихида Майкл Оуэн 1997 йилда амалга оширган.
Ирландиялик Фергюсон ажойиб истеъдод эгаси ҳисобланади. У ўз мамлакатининг асосий жамоаси таркибида иккита ўйин ўтказган. Шунингдек, Эван АПЛнинг 3 баҳсида майдонга тушиб, 2 та гол урган ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар