АПЛда янги қоида жорий этилади

CHERY AUTO

Англия чемпионатида футболчилар ва ҳакамларнинг ўйин пайтидаги мулоқотига оид янги қоида жорий этилади. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри маълум қилди.

2025-26 йилги мавсумдан бошлаб ҳакам билан мулоқот қилиш ҳуқуқи фақат жамоа сардоридагина қолади. Ушбу ғоя янгилик эмас ва илк бор сўнгги Европа чемпионатида қўлланилган эди.

Мазкур қарор АПЛ клубларининг навбатдаги йиғилишида тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳакамлик вакилларига янги қоидани амалга оширишга қуйи лига клублари ҳам қўшилишини аллақачон истаётганликлари маълум қилинган. Агар сардор дарвозабон бўлса, клублар мулоқот қилиш ваколатларини майдондаги бошқа ўйинчига беришлари мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!